Шу кунларда барча олий ўқув юртларида оралиқ назорат имтихонлари бошланмоқда. Тўғриси карантин даврида бу жараён қандай бўлиши хамма қатори менга хам жуда қизиқ (талаба бўлганим учун).
Биринчидан-онлайн дарслар қандай ўтилаётгани-ю, талабалар бу дарсларга қанчалик жиддий қараётгани хақида икки оғиз: менимча кўпчилик талабалар онлайн дарсларга қатнашишда қийинчиликка учрамоқда. Сабаб ўша бизнинг “учар” интернетимиз, хатто ўқитувчилар 35-40 °С иссиқда томда дарс ўтаётгани хозир ХХI аср эканини хисобга оладиган бўлсак шунчаки кулгули холат. Хатто томда хам интернети ишламайдиганларга сабр тилаймиз. Интернет яхши ишлаган тақдирда хам онлайн таьлим учун яратилган платформа яхши ишламаяпти (асосан Moodle).
Иккинчидан-имтихон жараёнлари тест кўринишида ўтказилар экану лекин имтихон саволлари берилмас экан шунчаки ўтилган мавзулардан тушиши айтилди (хархолда бизнинг университетда шундай). Энди бир фикр юритиб кўрамиз: айтайлик бир талаба 1 семестр давомида камида 9 та фанни ўқиб ўрганади, хар бир фандан оралиқ назорат пайтигача 12-13 та мавзу ўтилади. Бу 9×12=108 мавзу, бу мавзуларнинг хар бири ўртача 4 бетдан иборат бу дегани 108×4=432 бет. Энди имтихон саволларини олиб шуларга тайёргарлик кўришни режалаштириб қўйган талабага имтихонга 2-3 кун қолганда имтихон саволлари берилмаслиги ва ўтилган мавзулардан саволлар тушиш айтилса у қандаай қилиб бир кунда 3 та фандан оралиқ назорат имтихонини топширсин. Ўша ўтилган мавзулар ичида айнан имтихонда тушадиган маьлумотни эслаб қолиш мумкинми. Бунда битта фандаги маьлумот бошқа фандаги маьлумот билан аралашиб кетмайдими.
Яқинда ижтимоий тармоқда битта сарказмга кўзим тушганди: Агар бир ўқитувчи 10 та фандан дарс беролмаса, қандай қилиб талаба 10 та фанни ўзлаштириши мумкин.
Хуллас шунақа гаплар мен хам бекор гап сотиб ўтирмай дарс қилақолай (энг камида 400 бетлик маьлумотлани мияямга жойлашим керак). Менга омад тиланг!!!